Папуа–Янги Гвинея шимолида содир бўлган кўчки оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Papua New Guinea Post Courier газетаси мамлакат парламенти аъзоси Аймос Акемнинг сўзларига таяниб.
Кўчки маҳаллий вақт билан 24 май куни тахминан соат 3:00 да (Тошкент вақти билан 23 май 22:00) Морсб портидан 600 километр узоқликдаги Энга провинциясида жойлашган Каокалам қишлоғида содир бўлган. Нашр маълумотларига кўра, кўчки 1182 та уйни вайрон қилган.
Кўчкидан камида олтита қишлоқ жабр кўрди, деб ёзади Reuters Австралия ташқи ишлар ва савдо департаментига таяниб.
«Морсби портидаги Австралия Олий комиссияси зарар ва қурбонлар даражасини қўшимча баҳолаш учун Папуа–Янги Гвинея ҳукумати билан яқин алоқада», — дейилади вазирлик хабарида.
Австралия радиоэшиттириш корпорациясининг хабар беришича, қутқарувчилар камсонли аҳолига эга қишлоққа ёрдам кўрсатган ва ердан тўрт нафар жасадни олиб чиққан. Кўчки автомагистралга чиқишни тўсиб қўйган, шу сабабли зарар кўрган ҳудудга фақат вертолётда етиб бориш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг шимоли-ғарбидаги Ҳирот вилоятида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлганди. Ўнлаб гектар ерлар, чорва моллари нобуд бўлган.