Ростов вилоятида халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «Аргументы и факты» хабар берди.
Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар ўз давлатида жиноят содир этган, шундан сўнг Россияга кўчиб ўтган. Бу вақт давомида улар Ростов вилоятида яширинишган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароларини муваффақиятли қўлга олди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги жиноятчиларнинг манзилини аниқлашда ёрдам берган милиция ходимларига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик аёл Россияга ишлаш учун кетган ва у ерда ижтимоий тармоқларда бир эркак билан танишган. Унинг таклифига биноан у Сурияга учиб, террорчилар сафига қўшилди. Фуқаро қидирувга берилган.