Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Маҳмудова Буробия Аҳмаджон қизи 2013 йилда ишлаш учун Санкт-Петербург шаҳрига кетган. У ерда бўлганида ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида туғилган 1993 йилда туғилган Хаитов Акмал Журақулович билан танишиб қолган.
Аёлл эркакнинг таклифига биноан 2015 йилда Туркияга бориб, у ердан Сурияга ўтиб, у ерда «Катибул Имом Ал-Бухорий» террор ташкилотига қўшилган.
Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан 244-модданинг 2-қисми (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.