22 июнь, шанба куни Uzbekistan Airways учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилинганидан сўнг Airbus A320neo самолётида Тошкентдан Зоминга (Жиззах вилояти) техник рейсни амалга оширди. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тез орада узоқ масофали ҳаво кемаларида парвозлар мунтазам йўлга қўйилади.
Зомин аэропорти 2023 йилнинг кузида очилган. Илгари у фақат Let L-410 типидаги енгил самолётларни қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам худди Туркия Каппадокиясидаги каби ҳаво шарлари парвозлари учун алоҳида зона ташкил этилади. Президент Мўйноқ аэропортида парашютдан сакрашни ташкил этиш имкониятини таъкидлади. Бир ой муддатда экстремал туризмни ривожлантириш бўйича янги дастур қабул қилиниши керак.