Президент Туркия Каппадокиясидаги каби ҳаво шари зонасини яратиш бўйича топшириқ берди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда ҳам худди Туркия Каппадокиясидаги каби ҳаво шарлари билан парвоз қилиш учун алоҳида ҳудуд ташкил этилади. Президент Мўйноқ аэропортида парашютдан сакрашни ташкил этиш масаласини кўтарди. Бир ой муддатда экстремал туризмни ривожлантириш бўйича янги дастур қабул қилиниши керак.

Президент Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш вазифасини қўйди.

Унга кўра, Тошкент вилоятининг Паркент туманида тадбиркор 2023 йилда 2 та ҳаво шари ва 10 та делтплан ва парапланлар билан 100 минг сайёҳни жалб қилган. Яна 10 нафар тадбиркор Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда экстремал туризмни ривожлантириш истагида.

«Мўйноқ аэропортида парашютда сакраш ва ҳавода шўнғин қилишни ташкил этиш орқали экстремал туризмни ривожлантириш мумкин. Бунинг учун Туркия Каппадокиясидаги каби алоҳида ҳаво зонасини яратиш керак. Кападокияда 2023 йилда 600 минг сайёҳга ҳаво шарлари хизмати кўрсатилиб, 100 миллион доллар даромад келтирди», — деди давлат раҳбари («Ўзбекистон 24» телеканали хабаридан иқтибос).

Президент Экология вазири Азиз Абдуҳакимов, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга иккита ҳудудни танлаб олиш ва экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишни топширди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.