Ижтимоий тармоқларда Spark русумли автомобиль ва унинг йўловчилари каналга қулагани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати воқеага изоҳ берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, автомашинани 1971 йилда туғилган фуқаро Д.М. У бошқарувни йўқотди ва машина сувга тушиб кетди.
Аниқлик киритилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан барча йўловчилар қутқариб олинди.
Машина махсус жиҳозлар ёрдамида сувдан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида автомобилнинг Жанубий Мирзачўл каналига қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлганди.