Гулистон шаҳрида 3 нафар сув таъминоти хизмати ходими канализация қудуғига тушиб кетган номаълум моддадан заҳарланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 27 июнь куни Боғишамол маҳалласида содир бўлган. Жабрланганлар зудлик билан касалхонага етказилган, уларнинг аҳволи тезда ёмонлашган.
Хабарда айтилишича, заҳарланганлардан бири вафот этган, қолган икки нафари оғир аҳволда реанимацияда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов ишларини олиб бормоқда. Экспертиза натижаларига кўра қўшимча маълумотлар берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 апрель куни Бухоро вилоятидаги тўйхоналардан бирида 53 киши, жумладан, 13 бола заҳарланганди. Оғир ҳолатлар кузатилмаган. Тиббиёт ходимлари барча беморларнинг аҳволини назоратга олган. Уларнинг аксарияти тез фурсатларда шифохоналардан чиқарилган.