Самарқанд аэропортида юклари орасида ўқ бўлган эркак қўлга олинди

O‘zbekiston

Самарқанд аэропортида йўловчининг юкларини кўздан кечириш чоғида жанговар ўқ топилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Фото: Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси

Самарқанд аэропортида Самарқанд–Москва рейси билан учаётган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, фуқаронинг юкини кўздан кечириш чоғида бош ҳарфлари «60 84» ёзилган 5,45 мм калибрли 1 дона патрон (жанговар ўқ) аниқланган.

Фото: Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси

Ўқ-дорилар мусодара қилинди. Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан [модда рақами кўрсатилмаган – таҳр. эслатмаси] жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ ходимлари ҳарбий қурол сотиш билан шуғулланган бухоролик фуқароларни қўлга олганди. Хонадонни кўздан кечириш чоғида уйнинг томига яшириб қўйилган 3 дона «Макаров» русумли тўппонча, 21 дона гильза, 1 дона «ТТ» русумли тўппонча ва 5 дона патрон, шунингдек, 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.