Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин Россияда ниқоб кийишни тақиқлаш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Халқаро ёшлар юридик форумида сўзга чиққан Бастрыкин Доғистондаги терактлар ва Ростов-Дондаги тергов изоляторидаги асирларни гаровга олиш «исломчилар» томонидан уюштирилганини айтди. Унинг фикрича, Давлат Думаси бундай ҳодисаларга жавоб қайтариши керак.
Шундан сўнг Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Бастрыкинни ўз баёнотларида эҳтиёткорроқ бўлишга чақирди.
«Мен сизнинг фикрингизга қўшиламан: биз зудлик билан буларнинг барчасини тақиқлашимиз керак», деди Бастрыкин (унинг нутқи ёзуви РБК томонидан нашр этилган). Тергов қўмитаси раҳбарининг айтишича, Доғистондаги теракт ва Ростов-Дондаги тергов изоляторидаги асирларни гаровга олиш «исломчилар» томонидан уюштирилган. Унга кўра, Давлат Думаси «бу ҳодисаларга жавоб бериши» ҳамда «тез ва зудлик билан» ниқаб кийишни тақиқловчи қонунни қабул қилиши керак.
Шундан сўнг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз баёнотларида Бастрыкинни «жуда эҳтиёткор бўлишга» чақирди. «Мен кўп марта айтдим ва яна бир бор таъкидлайманки, мусулмонлар террорчилик ҳаракатларини содир этмаган ва қилмаяпти», — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram-каналида. «Агар Александр Иванович даражасидаги юқори мартабали амалдорлар бундай баёнотларга рухсат берса, бу мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият учун ниҳоятда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин», — дея огоҳлантирди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев Россияда ниқоб кийишни тақиқлашни таклиф қилганди. Мусулмонлар жамияти раиси бундай тақиқ салбий оқибатларга олиб келишини айтган.