Президент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши (ИҲК) раҳбари Валерий Фадеэв Россияда аёлларнинг кўздан ташқари бутун юзни қоплайдиган анъанавий бош кийими бўлган ниқоб кийишни тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда парламент газетасига берилган интервьюда айтилган.
Расмий мансабдор экстремизм хавфини оширувчи омилларни муҳокама қилган. ИҲК раҳбари бу масалани анъанавий ислом вакиллари ва ҳокимлар билан муҳокама қилишни режалаштирган.
Россияда ниқобларнинг тақиқланиши салбий оқибатларга олиб келади. Бу фикрни Москва вилоятининг Химки шаҳри мусулмонлар жамияти раиси Комил Маннапов Ура.ру нашрига берган интервьюсида билдирди.
Маннапов ниқобни мусулмон анъаналарининг бир қисми деб атаган. Унинг сўзларига кўра, бош кийимни тақиқлаш «жамиятда маълум ҳис-туйғуларни уйғотиши» мумкин, чунки ислом жамоатчилигининг бир қисми ўзини камситилган ҳис қилиши турган гап.
Жамият раҳбари Россияда ниқоб кийиш амалиёти кенг тарқалмаганини таъкидлади. «Бу алоҳида ҳолатлар учун амал қилади», — деди у.