Бугун, 19 июль куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди «Бахти Ташкентский» иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу иш бўйича ягона аёл айбланувчи Наргиза Жуманиёзова дарҳол суд залидан озод этилди.
Суд ҳукмига кўра, Наргиза Жуманиёзова 4 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этилди. Ушбу даврда унга соат 20:00 дан 7:00 гача уйдан чиқиши, иш жойини ўзгартириши ва Тошкент шаҳридан ташқарига чиқиши тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Жуманиёзова Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан товламачиликда айбланиб, ҳибсга олинганди.
Шунингдек, аввалроқ суд Бахтиёр Қудратуллаевни бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилганди.