«2024 йил тарихда қолади» — Павел Дуров блокчейн ва фирибгарларга қарши кураш ҳақида

O‘zbekiston

Telegram асосчиси Павел Дуров крипто бозорининг янги иштирокчиларини алдашга интилаётган фирибгарларга қарши курашни кучайтиришини айтди. Энди мессенжерда оммавий каналларни рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилади. Бундан ташқари, ушбу бозорни марказсизлаштириш учун канални текшириш иловалари пайдо бўлади.

Фото: Ситуатив / Очиқ манбалар

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров платформа криптовалюта бозорига янги келганларни алдашга уринаётган фирибгарларга қарши курашни кучайтиришини айтди.

Дуровнинг таъкидлашича, Telegramʼда рўйхатдан ўтган ой ва давлат кўрсатилади. Бу фойдаланувчиларга ҳамжамиятни яхшироқ бошқаришга ва шубҳали ҳисоблардан қочишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, мессенжер каналларни белгилаш учун мини-иловалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Дуровнинг сўзларига кўра, бу учинчи томон текшируви учун марказлашмаган бозорни яратишга ёрдам беради.

Июнь ойида Telegram мини-иловалар дўкони ва Web3 қўллаб-қувватланадиган ўрнатилган браузерни ҳам тақдим этишни режалаштирмоқда.

«2024 йил тарихга юзлаб миллион одамлар блокчейн билан танишган йил сифатида киради», — деди Дуров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга қилган сафари натижалари билан ўртоқлашганди. Дуровни Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, мамлакат жанубидаги тоғ ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи ҳайратда қолдирган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.