Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмасида Хитой ва Россия етакчилик қилмоқда. Сўнгги олти ойда мамлакат Хитой билан 5,9 млрд доллар, Россия билан эса 5,7 млрд долларлик савдо айланмасини амалга оширган.
Қозоғистон Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари рўйхатида 1,9 млрд долларлик савдо ҳажми билан учинчи ўринни эгаллади. Қуйидагилар:
Туркия – 1,4 млрд доллар;
Корея – 1,1 млрд доллар;
Туркманистон – 614,2 млн доллар;
Франция – 563,4 млн доллар;
Германия – 506,3 млн доллар;
АҚШ – 463 млн доллар;
Афғонистон – 461,4 млн доллар.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январидан июнигача 186 та давлат билан савдо алоқаларини ўрнатгани ҳақида аввалроқ ёзгандик.