Тошбақага нос чектирган йигитлар жаримага тортилди

O‘zbekiston

Тошбақага носвой чектирган йигитлар Сурхондарёнинг Денов туманидаги «Янгикуч» маҳалласида яшаши аниқланди.

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида «Қизил китоб»га киритилган тошбақага носвой чектирган йигитларнинг шахсини аниқланди. Улар Сурхондарёнинг Денов туманидаги «Янгикуч» маҳалласида яшаши аниқланди.

Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ёшлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари оммабоплигини ошириш мақсадида тошбақага носвой чектирганини тан олган.

Ҳолат юзасидан икки нафар фуқаронинг ҳар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) БҲМнинг 3 баробари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Mavzuga oid materiallar