Бухоро вилоятида эркак ўз хотинини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Взгляд.uz»га маълум қилди.
Воқеа 30 июль куни соат тахминан 21:17 да вилоятнинг Пешқун туманида содир бўлган. 27 ёшли М.Э. ўз хотинини ўлдириб, сўнг воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини бошлади. Натижада улар «Чибоғони» маҳалласи яқинидаги далалардан бирида эркакнинг жасадини топишган. Фуқаро ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.