Россиядан олиб келинган гугуртлар талабларга жавоб бермаслиги аниқланди

O‘zbekiston

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси текширув давомида барча машҳур компанияларнинг гугуртлари, шу жумладан, Россиядан олиб келинганлари ҳам ГОСТ талабларига жавоб бермаслигини аниқлади. Таҳлиллар 29,8 фоиз кам тўлдирилган гугурт маҳсулотлари сотилганини кўрсатди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси текширув давомида барча машҳур компанияларнинг гугуртлари, шу жумладан, Россиядан олиб келинганлари ҳам ГОСТ талабларига жавоб бермаслигини аниқлади.

Маълум бўлишича, «Up Match» МЧЖнинг «JEEP» ва «ATLAS-INVEST» МЧЖ томонидан «GUGURT» номи остида ишлаб чиқарилган гугурт стандартларга жавоб бермайди. Маълумки, гугуртларнинг алоҳида қутиларида энг кўп тўлдирилиши 40 дан 60 донани ташкил этиши, энг кам тўлдирилиши 37 дан 52 донагача бўлиши лозим.

Аммо «JEEP» номли гугурт қутисида ҳар икки ҳолатда ҳам минимал гугурт чўпи тўлдирилиши сони 11-17 донага камлиги аниқланган. Истеъмолчиларга бунинг ортидан 87 миллион сўм зарар етказилган. Қўмита маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга дўконлардан сифатсиз товарларни олиб ташлаш ва харидорларнинг пулларини қайтаришни буюрди.

Таҳлил натижаларига кўра 29,8 фоиз кам тўлдирилган гугурт маҳсулотлари сотилиши натижасида истеъмолчилардан 44 700 000 сўм ортиқча маблағ олинганлиги аниқланган. Қўмита Россия компанияларидан импорт қилинадиган гугуртларга нисбатан ГОСТ меъёрлари бузилиши ҳолатларини текширишда давом этмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.