Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ инспектори билан уриб юбориб, уни капотда ҳайдаб юборди — видео

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи машина капотида ЙПХ инспекторини судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳуқуқбузар 15 суткага қамалган.

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасининг капотида судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди.

Пойтахт ИИБ матбуот хизмати воқеа 13 июль куни Тошкент шаҳрида содир бўлганини маълум қилди. Йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчини давлат рақамисиз машина бошқаргани учун тўхтатган.

Бироқ ҳайдовчи ҳуқуқ-тартибот ходимининг талабларига бўйсунмай, қочишга уринган. У ходимни капотда судраб, йўлнинг қарама-қарши чизиғига чиқиб, қизил чироқда хавфли манёврлар билан ҳаракатланган.

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт суди ҳайдовчини 15 суткага маъмурий қамоққа олишга ҳукм қилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.