Тошкентда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси меъёрдан қарийб 10 баравар юқори бўлди

O‘zbekiston

1 август куни Тошкент ҳавосидаги PM2,5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган меъёрдан 9,9 баробар ошиб кетди.

1 август куни соат 10:00 да Тошкент шаҳрида ҳаводаги майда PM2,5 зарралари концентрацияси 138,29 мкг/м3 ни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, инсон хавфсизлиги учун ҳаводаги PM2,5 нинг ўртача кунлик даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра, ҳар бир кубометр ҳаво учун 25 микрограмдан (мкг) ошмаслиги керак.

Бу Ўзбекистон пойтахтида ҳавонинг ифлосланиш даражаси рухсат этилган меъёрдан қарийб 10 баравар юқори эканлигини англатади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.