Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тошкентга қисқа муддатга учиб келган Италия Вазирлар кенгаши раиси Джорджа Мелони билан учрашди.
«Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан Джорджа Мелонига энг эзгу тилакларимизни етказдик. Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик кун тартиби кенг қамровли ва динамикдир», — деб ёзди ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.