2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган маданият ва истироҳат боғлари сони 129 тани ташкил этди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 тага ошди.
Статистика агентлиги, шунингдек, ҳудудларда фаолият кўрсатаётган парклар рўйхатини тақдим этди:
Қорақалпоғистон — 9
Андижон вилояти — 19 та
Бухоро вилояти — 7 та
Жиззах вилояти — 2 та
Қашқадарё вилояти — 7 та
Навоий вилояти — 9
Наманган вилояти — 5 та
Самарқанд вилояти — 4
Сурхондарё вилояти — 15 та
Сирдарё вилояти — 2 та
Тошкент вилояти — 3 та
Фарғона вилояти — 9 та
Хоразм вилояти — 15 та
Тошкент шаҳри — 23 та.