Ўзбекистон жорий йилнинг иккинчи ярмида Россияга маҳсулот экспортини барқарор давом эттиради, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Марказий банки.

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистондан Россияга товар ва хизматлар экспорти 32,3% га ошди. Айниқса, мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришда сезиларли ўсиш кузатилди — 11%.

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Россияга экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг ярмидан кўпи тўқимачилик маҳсулотлари ҳисобланади.

2024 йилнинг январь-июнь ойларида Россия, Хитой, Қозоғистон ва Туркия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлиб қолди. Улар мамлакат умумий экспортининг қарийб 80% ни ташкил этди.