Париждаги Олимпиада ўйинларида иштирок этаётган бир қанча америкалик сузувчилар коронавирусга чалинган, деб хабар бермоқда «SwimSwam» портали.
Маълум бўлишича, Дэвид Джонстон ва Люк Уитлок изоляция учун меҳмонхонага ўтказилган.
Шунингдек, германиялик спортчи Мануэль Эйтелга COVID-19 ташхиси қўйилган, шундан сўнг Эйтель ўйинларда қатнашишдан бош тортган. Унинг ўрнини Тилль Штайнфорт эгаллайди.
Аввалроқ британиялик сузувчи Адам Пити ва австралиялик Лани Паллистерга CОВИД-19 ташхиси қўйилган эди. Шунингдек, Олимпиада ўйинлари бошланишидан олдин беш нафар австралиялик сув полочиси ҳам коронавирус билан касалланган.