2 августдан мақбуллаштириш муносабати билан айрим йўналишлардаги автобуслар алмаштирилади, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат».
28-сонли «Янгиобод мавзеси–Тиббиёт академияси» ва 121-сонли «Юнусобод мавзеси 9-даҳа–Чинни бозори» йўналишларида King Long катта сиғимли автобуслар йўлга қўйилди.
Ютонг электроавтобуслари 32-сонли «Сергели 6а-мавзеси–Гулобод кўчаси» ва 119-сонли «Қўйлиқ 1-мавзеси–Юнусобод деҳқон бозори» йўналишларида қатнайди.
156-сонли «Қипчоқ метроси–Ғалаба маҳалласи» йўналишида MAN автобуслари қўйилди.
Шунингдек, Yutong CNG автобусларида 174-сонли «Жумабозор қўрғони–Авиасозлар» йўналиши ишга туширилди.