Туркияда Instagram ижтимоий тармоғига кириш блокланди. Ахборот технологиялари ва коммуникациялари кенгаши маълумотларига кўра, Instagram.com* сайтига кириш 2 август куни блокланган. Блоклаш сабаблари ва унинг давомийлиги аниқланмаган.
Жума куни эрталабдан бошлаб ижтимоий тармоқ на мобил қурилмаларда, на компьютерларда ишламаяпти.
31 июль куни Туркия президенти маъмуриятининг Алоқа бўлими бошлиғи Фаҳреттин Альтун Instagramʼни Фаластин террорчилик ҳаракати Ҳамас Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлимидан сўнг фойдаланувчиларнинг ҳамдардлик билдиришларини «фаоллик билан олдини олгани» учун танқид қилди. Альтун ижтимоий тармоқ ҳаракатларини цензуранинг бир кўриниши деб атади ва «глобал эксплуатацион адолатсизлик тизими»га хизмат қилишини қайта-қайта исботлаган платформаларга қарши чора кўриш орқали сўз эркинлигини ҳимоя қилишга ваъда берди.
Ҳания ўлдирилиши ортидан Туркия жума кунини миллий мотам куни деб эълон қилганди.