Ўзбекистон Олимпиадада яна бир медални қўлга киритди

O‘zbekiston

Париждаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочиси Музаффарбек Тўрабоев бронза медалини қўлга киритди.

1 август куни Париждаги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Спортчи чорак финалда голландиялик дзюдочи Михаэл Коррелни мағлуб этди. Кейин ярим финалда амалдаги жаҳон чемпиони, 2023 йилги Европа чемпиони, жаҳон ва Европа чемпионатларининг кўп карра совриндори бўлган озарбайжонлик Зелим Коцоев билан беллашди.

Бронза медали учун кечган жангда Музаффарбек Тўрабоев икки карра жаҳон чемпиони Николоз Шеразадишвилини мағлуб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ҳисобида дзюдо бўйича иккита медаль бор — олтин ва бронза.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.