Россиянинг Париждаги элчихонаси Франция ҳукуматидан Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши сабабларини тушунтиришни талаб қилди, бироқ Франция расмийлари ҳозирча бу масалада ҳамкорлик қилишдан бош тортди, деб ёзади «РИА Новости» дипломатик миссия матбуот хизмати.
«Оммавий ахборот воситаларида Павел Дуровнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар пайдо бўлгач, биз зудлик билан Франция расмийларидан сабабларга ойдинлик киритишни сўрадик ва унинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ва консуллик киришига рухсат берилишини талаб қилдик. Бугунги кунга келиб, француз томони бу масала бўйича ўзаро алоқадан қочмоқда», — дея таъкидлади элчихона.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни кечқурун Франция ОАВлари Telegram асосчиси Ле-Бурже аэропортида қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Бу бизнесмен Озарбайжондан келгани айтилаётган шахсий самолётдан тушаётганда содир бўлган. Франция матбуотининг ёзишича, Франция фуқаролигига эга Дуров мамлакатда қидирувга берилганлар рўйхатида бўлган.