Қирғизистон фуқароларидан Россияга бормаслик сўралмоқда

Dunyo

Қирғизистон ҳукумати Россияга ташриф буюришни режалаштираётган ватандошларга тавсиялар берди. Бишкек агар бунга жиддий асослар бўлмаса, Россия Федерациясига саёҳат қилишдан воз кечиш керак, деб ҳисобламоқда.

Қирғизистон расмийлари Россиядаги вазият юзасидан баёнот берди.

«Россия ҳудудида жорий этилган қўшимча хавфсизлик чоралари ва чет эл фуқароларини Давлат чегараси орқали ўтказишнинг кучайтирилган назорати режими муносабати билан Қирғизистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россия Федерациясига кириш учун жиддий асосга эга бўлмаган республика фуқароларига юқоридаги чоралар бекор қилинмагунча унинг ҳудудига вақтинча бормасликларини тавсия қилади», — дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, зарурат туғилганда Қирғизистон фуқаролари тегишли ёрдам ёки маслаҳат олиш учун Элчихонанинг қуйидаги телефонлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 (925) 2855047, +7 (925) 1155047.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Исъҳоқ Масалиев 4 сентябрь куни бўлиб ўтган парламент йиғилишида республика Украина билан урушда Россияга ёрдам бериши кераклигини айтганди. Масалиев Россия Федерациясида Қирғизистоннинг бир миллионга яқин фуқароси ишлашини таъкидлаб, мамлакатлар КХШТ бўйича иттифоқчи эканини қўшимча қилганди. Парламент спикери Нурланбек Шакиев депутатнинг таклифини изоҳсиз қолдирган.

Mavzuga oid materiallar