Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг шароити энг оғир туманларига борди

O‘zbekiston

Саида Мирзиёева 6 сентябрь куни Қорақалпоғистоннинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган ҳудудларига бориб, жойлардаги вазиятни ўрганди.

Фото: Саида Мирзиёева Telegram канали

6 сентябрь куни Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. У маҳаллий аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган ҳудудларга ташриф буюрди.

«Кеча Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга бордик ва жойлардаги аҳволни ўргандик. Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп», — дейилади Мирзиёева эълон қилган хабарда.

Фото: Саида Мирзиёева Telegram канали
Фото: Саида Мирзиёева Telegram канали
Фото: Саида Мирзиёева Telegram канали

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича вазифалар ижросига масъул этиб тайинланганди. Шавкат Мирзиёев вилоятга 100 млрд сўм маблағ ажратишни ҳам топширган.

Mavzuga oid materiallar