Типратиканлар йўқолиб кетиш хавфи остидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди

O‘zbekiston

Типратиканлар яшаш ҳудудларининг кўп қисмида сонлари 30% га қисқаргандан сўнг, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобига «заиф ҳолатга яқин тур» сифатида киритилди.

Типратиканлар Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобига «заиф ҳолатга яқин тур» сифатида киритилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Бунинг сабаби шундаки, сўнгги ўн йил ичида уларнинг сони яшаш ҳудудларининг кўп қисмида камида 30% га камайган.

Гарчи бир пайтлар типратиканлар бутун Европада кенг тарқалган ва ҳозиргача «энг кам хавотир уйғотадиган» деб ҳисобланган бўлсада, улар ўзларининг яшаш жойларини парчалаб юборган кенг кўламли шаҳар қурилиши, интенсив қишлоқ хўжалиги ва йўллар туфайли йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

Уларнинг популяцияси яхши ривожланган транспорт инфратузилмаси, пестицидлардан фойдаланиш ва уй боғларини экологик жиҳатдан нотўғри парвариш қилиш туфайли ҳам зарар кўрди. Пестицидлар типратиканлар озиқланадиган ҳашаротларни йўқ қилади, шунингдек, уларни бевосита заҳарлаши мумкин.

Мутахассисларнинг айтишича, Ғарбий Европа типратиканлари популяциясининг камайишини тўхтатиш учун ҳали ҳам имконият бор.

Табиат ҳимоячилари одамларни ёввойи табиатга дўстона боғдорчилик билан шуғулланиб, типратиканларга ғамхўрлик қилишга чақирмоқда. Бу шуни англатадики, одамлар типратиканлар боғлар орасида эркин ҳаракатланиши учун деворларда кичик тешиклар қолдириши; пестицидлардан фойдаланишдан воз кечиши, шунингдек, ёғоч уюмларидан бошпана яратиши ёки типратиканлар учун махсус уйчалар ўрнатиши керак.

Mavzuga oid materiallar