Ўзбекистонда табиатга зарар етказиш ва браконерлик учун жазо чоралари янада кучайтирилади
Сенаторлар ноқонуний ов, балиқ овлаш ва ўсимликларга зарар етказганлик учун жавобгарликни кучайтирадиган қонун лойиҳасини маъқуллади. Янги чоралар ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги қоидабузарликлар учун катта жарималар ва озодликдан маҳрум қилишни ўз ичига олади.