«Ени Озарбайжон» президентпараст партияси парламент сайловларида ишончли ғалабани қўлга киритди
«Ени Озарбайжон» («Янги Озарбайжон») партияси мамлакат парламентига ўтказилган сайловларда энг кўп овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Асосий мухолиф партия — Озарбайжон Халқ фронти партияси сайловларни маъносиз деб ҳисоблаб, уларни бойкот қилди. Бойкотга Озарбайжон Демократик кучлари миллий кенгаши ҳам қўшилди.