Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман суди халқ артисти Шерали Жўраевнинг биринчи никоҳидан туғилган ўғли Ботир Қодировнинг ҳозирги ўғилларига бўлган даъвосини кўриб чиқди. Қодиров оталикни белгилашни талаб қилганди. Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг биологик ўғли деб топиб, унинг фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилди.