Ўзбекистонда янги корхона тиббиёт чиқиндиларидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқаради
1 августдан бошлаб барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббий чиқиндилар муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун тўлиқ ҳажмда «Sayar green» корхонасига топширилади. Тайёр энергия яна тиббиёт муассасаларига сотилади.