Ўзбекистон мактабларида «Ҳуқуқ синфлари» ташкил этилади
Юридик кадрлар тайёрлаш мактабларида «Ҳуқуқ синфлари» ташкил этиш орқали «мактаб-лицей-техникум-университет» тизими жорий этилади. Ўқувчилар «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини чуқурроқ ўрганади, шунингдек, юридик амалиёт ходимлари билан дарсдан ташқари машғулотларда қатнашади.