Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларида «ёлғон детектори»
Ўзбекистон криминалистика тизими ўз арсеналида трасологик, биологик ва бошқа турдаги экспертизалардан ташқари, психофизиологик тадқиқот каби қизиқарли усулга ҳам эга. Ўзбекистон адлия тизимида полиграф илк бор қачон қўлланилгани, текширув қайси соҳаларда ёрдам бериши, қайси касалликларда «ёлғон детектори»дан ўтиш мумкин эмаслиги ва қурилмани алдаш мумкинми, деган саволларга мутахассис полиграфолог Руслан Шамшиметов жавоб берди.