Қишлоқ хўжалиги ерлари онлайн аукцион орқали ижарага берилади

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага берилади.

Қишлоқ хўжалиги ерлари онлайн аукцион орқали ижарага берилади
Иллюстративное

Бу Шавкат Мирзиёевнинг 18 январдаги қарорида кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари 30 йил муддатга ижарага берилади. Бунда бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади.

Онлайн аукцион ғолибларига ер участкасининг нархини уч йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Қарорда жорий йилнинг 1 мартига қадар 15,6 минг гектардан ортиқ ер майдонлари, шунингдек, харидор топилмаган ер участкалари ким ошди савдосига қўйилиши белгиланган.

Бундан ташқари, аввал ёзганимиздек, ижарачилар шу баҳордан бошлаб ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсларга ўтказиши мумкин бўлади.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш