Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказишга рухсат этилади

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачилари ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин бўлади.

Янгиликлар
Иллюстративное

Бу Шавкат Мирзиёевнинг 18 январдаги фармонида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».

Фармонга мувофиқ, ижарага олувчининг ўзи ердан камида уч йил фойдаланган бўлса, ижара ҳуқуқини ўтказишга рухсат берилади.

Юридик шахсларга электрон онлайн аукционлар, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилади.

Ижарага берувчи очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш лозим бўлган тўловларни бирйўла тўлаши шарт.

Қарор билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига йил охиригача ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган, лекин амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ер участкалари бўйича ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ерни захирага қайтариш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича тўловлар барча ҳолларда барча шахслардан тўлиқ ундирилади, бунда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ҳоллар мустасно.

Гаровга қўювчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқлар гарови билан таъминланган мажбурияти бажарилмаган тақдирда, ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ижара ҳуқуқини ер ижараси шартномасининг қолган даврига электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилишга рухсат этилади.

Бунда ер участкасига ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдолари чиқаришни ваколатли органлар билан келишиш (хулоса олиш) талаб этилмайди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.

Ulashish
Nashrni qo‘llab-quvvatlash Bir bosish — mustaqil tahririyatga katta yordam

Добавьте Vzglyad.uz в предпочтительные источники Google. Это бесплатно и занимает 5 секунд, а для нас — лучшая поддержка и мотивация работать ещё лучше.

Mavzu bo‘yicha yana

Barcha materiallar
O‘zbekistonda sug‘oriladigan yerlardan boshqa maqsadlarda foydalanish cheklanadi Янгиликлар Plastik idishlar ishlab chiqarish bilan shugʻullanuvchi kompaniya Toshkentda TJ qurish uchun yer sotib oldi Янгиликлар Endi mahalla raislari lavozimida besh yil oʻtiradi Янгиликлар Senat ekologik ekspertiza sohasida shaffoflik va ochiqlikni taʼminlash toʻgʻrisidagi qonunni maʼqulladi Янгиликлар