Россияда ўзбекистонлик эр-хотин фарзандини ўлдириб, ҳовлига кўмиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда ёш боланинг ота-онаси томонидан қийноққа солингани ва кейинчалик ҳовлида кўмиб юборилгани акс этган видео тарқалди. Ушбу тасвирлар Россияда суратга олинган бўлиб, эр-хотин андижонлик экани аниқланган.

Россияда ўзбекистонлик эр-хотин фарзандини ўлдириб, ҳовлига кўмиб қўйди

Ижтимоий тармоқда тахминан 1 яшар гўдакни аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Болалар омбудсманининг хабар беришича, омбудсман мазкур видеодаги ҳолатни тегишли просессуал тартибда ўрганиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Тегишли идораларнинг тезкор ҳамкорлигида ҳолат ўрганилиб, видеотасвирдаги маълумот асосида аёлнинг шахси идентификация қилинган. Аниқланишича, бу шахс Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Г. бўлиб, ҳозирги пайтда у (2016 йилдан бери) Россиянинг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келади. Шунингдек, видеотасвирдаги гўдак А.Г. ва Б.И.нинг 2019 йилда туғилган фарзанди Р.Х. эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратураси тегишли сўровига асосан Бош консулхона ҳамда Новосибирск области ИИВ ходимлари билан ўзаро тезкор маълумотлар алмашиниши натижасида, 19 январь куни Б.И ва А.Г.лар Бердянск шаҳрида қўлга олиниб, просессуал тартибда ҳибсга олинган.

Россия Тергов қўмитасининг Новосибирск шаҳри (Октябрский райони) тергов бошқармаси томонидан А.Г. ва Б.И. га нисбатан РФ ЖК 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши юритуви доирасида Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган Р.Х. манфаатларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси Россия тергов қўмитаси билан ҳуқуқий ҳамкорлик чораларини давом эттирмоқда. Бу борада қўшимча равишда маълумот берилади. Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради, — дейилади хабарда.

Болалар омбудсмани ҳолатни кузатишда давом этади.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш