Ўзбекистонлик блогерлар хотиннинг калтакланишини оқловчи видео суратга олди

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик блогерлар жанжал ва оиладаги зўравонликларни кўрсатаётган видео тарқалди. Видео сўнггида ота қизига «тилини тийиш», яъни калтакларга чидаши кераклиги тўғрисида маслаҳат берган.

Ўзбекистонлик блогерлар хотиннинг калтакланишини оқловчи видео суратга олди

Видеода эр хотинига қўл кўтараётгани, шундан сўнг қиз ҳимоя сўраб отасига мурожаат қилгани акс этган. Видеодан кўриниб турибдики, аёл отасидан нажот кутмоқда, у ҳозир қизини уйига олиб боради ва қизини урмаслигини таъкидлайди. Аммо қуйидаги жавобни олади:

Хотинимни қаерга олиб кетасиз? Сиз бундан пушаймон бўласиз, чунки у ё иккинчи хотин бўлади ёки кимнингдир машуқаси бўлади, — дейди эр хотинининг отасига.

Кейинчалик турли эркаклар аёлга мулозамат кўрсата бошлаши тасвирланган. Воқеаларнинг бу бурилиши отага ёқмайди ва у содир бўлган жанжалда қизини айблайди. Бундан ташқари, у қизига «тилини тийишини», яъни эрининг калтакларига дош беришини маслаҳат қилади, ҳар қандай жанжалда икки киши айбдор эканини таъкидлайди..

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш