Яна бир блогер аёлларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилувчи видеоролик тайёрлади

Блогер Суҳробиддин Мухториддинов аёлларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилувчи видеоролик суратга олди.

Яна бир блогер аёлларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилувчи видеоролик тайёрлади
«Сизга бундай муносабат керак эмас» деб номланган видеода йигит ва қизнинг жанжаллашаётгани акс этган. Буни кўрган блогер «Ёрдам керак шекилли» дейди. Шундан сўнг у қизга яқинлашиб, унинг жағига уради. Кейин у йигитни қучоқлайди ва таъкидлайди: «Дўстим, сенга бундай муносабат умуман керак эмас!» Сукут сақлама лойиҳаси ҳуқуқ-тартибот идораларидан бу турдаги видеоларни тарқатишни чеклашни сўради.
Бу шунчаки кўнгилочар контент эмас, балки зўравонлик ташвиқоти эканини тан олиш вақти келмадими? Бундай хатти-ҳаракатлар зўравонлик орқали шон-шуҳратга интилаётганлар учун янги тенденцияга айланиб қолмаслиги учун чоралар кўриш керак, — дейилади хабарда.
Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш