Ҳоким ёрдамчиси ноқонуний равишда дарахт ва буталарни кесиб ташлагани аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ҳоким ёрдамчиси дарахт ва буталарни ноқонуний кесиб ташлагани учун жаримага тортилди.

Ҳоким ёрдамчиси ноқонуний равишда дарахт ва буталарни кесиб ташлагани аниқланди

Экология бошқармасининг Яккабоғ тумани бўлими инспекторлари «Тўқбой» маҳалласида текширув ўтказди. Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси бўлган фуқаро П.Р. 5 туп олча ва 20 туп атиргул тупини кесиш ҳақида кўрсатма берган.

Ёрдамчига нисбатан Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Қайд этилишича, ўсимликларни кесиш оқибатида табиатга 9 миллион 350 минг сўм зарар етказилган. Шунингдек, қоидабузар 3 миллион 400 минг сўм жаримага тортилган.

Қоидабузар фуқаро умумий ҳисобда 12 миллион 750 минг сўм тўлаши керак.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш