Қаршида оғир хасталикдан азият чекаётганлар учун 50 ўринли ҳоспис қурилади

2026 йилга бориб Қарши шаҳрида онкологик, гематология ёки иммун касалликлари билан оғриган беморлар учун 50 ўринли ҳудудлараро ҳоспис очилади.

Қаршида оғир хасталикдан азият чекаётганлар учун 50 ўринли ҳоспис қурилади
XS.uz

2026 йилда Қарши шаҳрида оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликларга чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш учун 50 ўринли вилоятлараро ҳоспис очилиши керак.

Бу Президентнинг 9 февралдаги қарорида кўзда тутилган.

Ҳоспис Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими таркибида ташкил этилади. Унинг қурилиши ва таъмирланиши вилоят маҳаллий буджети ҳисобидан молиялаштирилади, зарур тиббий асбоб-ускуналар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан харид қилинади.

Шунингдек, ҳоспис фаолиятини ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатиш Самарқанд, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудлараро ҳоспислар тартибида амалга оширилади.

Ўзбекистонда саратон касаллигига чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида реабилитация ва паллиатив ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини, шунингдек, ҳосписларни ташкил этиш Президентнинг 2017 йил баҳорида қабул қилинган қарорида назарда тутилган эди.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш