Тошкентда Россия тарғибот фильми намойиши тўхтатилди
«Артдокфест» фестивали президенти Виталий Манский «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилганини маълум қилди. Унга кўра, бошқа фильмлар намойиши ҳам тақиқланган ва бу Ўзбекистон Маданият вазирлиги кўрсатмаси билан амалга оширилган.
Тошкентда «Артдокфест/Осиё» фестивали доирасидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Бу ҳақда фестиваль директори ва президенти Виталий Манский Facebookʼда ёзиб қолдирди.
Унга кўра, «фестиваль дастурининг кейинги барча намойишлари» тақиқланган. Манский бу Ўзбекистон Маданият вазирлиги кўрсатмаси асосида амалга оширилганини таъкидлади.
Манский «Медуза» нашрига берган изоҳида шоу ўтказиладиган жойга етиб келган милиция ходимлари Маданият вазирлигидан хат олганини маълум қилган.

«Милиция ходимлари Маданият вазирлигидан хат келганини айтишди. Айтишларича, бу Россия элчихонасининг қулоқлари. Маданият вазирлигидан расмий буйруқни оламиз деган умиддамиз», — деди директор бу маълумотни қаердан олганига аниқлик киритмаган ҳолда. Унинг қўшимча қилишича, фестивалга 25 нафар режиссёр келган ва намойишлар «олдиндан банд қилинган».