The Japan News gazetasi O‘zbekistonni Yaponiyaning Markaziy Osiyodagi “darvozasi” deb atadi
UzAuto Motors кузатув кенгаши навбатдан ташқари йиғилишида компания бош директори Бу Андерссонни жаримага тортишга қарор қилди. Жаримага компаниянинг ташқи савдо операциялари бўйича қарздорлиги ўз вақтида тўланмагани сабаб бўлган.
Экология вазирлиги Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёларида қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий эълон қилди. Аввалроқ Кушербаев бу масала ўтган йилнинг баҳоридан бошлангани ҳақида ёзган эди. Қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини фақат «E-auksion» электрон платформаси орқали олиш мумкин.
Тошкент шаҳар ИИББ INBAZAR дўкони асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув бошлади. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг компания ходимларига нисбатан жисмоний зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалганди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги яна 177 та Open budget лойиҳаси молиялаштирилишини маълум қилди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришнинг умумий ҳажми 143,1 миллиард сўмни ташкил этади.
Самарқандда бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида миграция, муҳим минераллар, транспорт, иқлим ўзгариши ва бошқа соҳаларда ҳамкорликка оид 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
16 сентябрь куни бутун республика бўйлаб қуёшли об-ҳаво кутилмоқда, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлиши мумкин.
Сентябрь ойи бошида водород сулфид ажралиши содир бўлган «Мустақиллик-25» конида ҳодисани бартараф этиш ишлари муваффақиятли якунланди. Мутахассислар 604-сонли қудуқни ёпиб, чиқиндига қарши қўшимча ускуналарни ўрнатди.
Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Сакарья провинциясидаги макарон фабрикасида портлаш содир бўлди, натижада 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Портлашдан сўнг ёнғин бошланди.
Германия ҳукумати раҳбари Ўзбекистон–Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга учиб келди. У президент Шавкат Мирзиёев билан Регистон майдонида учрашди.
«Ташаббусли бюджет» доирасида яна 177 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Уларни молиялаштириш учун 143,1 млрд сўм йўналтирилади.
Маҳаллий аҳолига Пушкин майдонини ободонлаштириш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа жамоат жойларини қўшимча кўкаламзорлаштириш, арғимчоқли айвон, болалар майдончалари ва югуриш йўлакчасини қуришни назарда тутади.
Ижтимоий тармоқларда INBAZAR дўконининг қўриқчиси аравани итариб юборгани учун ходимни аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалди. Бундай ҳолатлар илгари ҳам дўконда содир бўлган. Калтаклаш ортида корхона раҳбари турибди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги иккинчи марта Жанубий Кореяда ўтказилган илмий-жанговар тайёргарлик бўйича халқаро мусобақа ғолиби бўлди.
Ўзбекистон академик эшкак эшиш терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўнта медаль билан якунлади. Мусобақада 19 ва 23 ёшгача бўлган йигит-қизлар иштирок этди.
Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар йил бошидан буён бюджетга 71,5 трлн сўм маблағ ўтказган. Шундан 36,4 триллион сўми давлат улуши мавжуд ўнта йирик корхона ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон фуқаролари қуёш панелларини ўрнатиб, «яшил» электр энергиясини сотишдан қанча даромад олгани маълум бўлди. 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи 1 минг сўмни ташкил этмоқда.
Германия канцлери Олаф Шольц 15–16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев у билан Самарқандда музокара ўтказади.
Ўзбекистон киберхавфсизлик соҳасида сезиларли ютуқларга эришди. Мамлакат энди кибермаконни ҳимоя қилиш тизими (Т2 Advancing) фаол ривожланаётган мамлакатлар тоифасига киради. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон индекси 71,11 баллдан 89,2 баллгача кўтарилди.
13 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги АГТКШлардан бирида автобус ёниб кетди. Ёнғин тезда ФВВ ходимлари томонидан бартараф этилди. Ёнғин оқибатида фуқаролардан ҳеч ким жабрланмади ва ҳалок бўлмади.
Андижон вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг Jin Ming энергетика компанияси ўртасида 250 млн долларлик инвестиция лойиҳаси бўйича меморандум имзоланди. Лойиҳага Андижон вилояти ҳудудида чиқиндиларни қайта ишлаш киради. Шунингдек, йиғилишда умумий қиймати 100 млн долларлик яна бешта истиқболли лойиҳа кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича 18 та давлат билан музокараларни якунлади. Улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги баённомалар имзоланди.
Тошкент метрополитенида журналистлар ва ишбилармонлар эскалаторларни юқори нархда сотиб олишда айбланаётганига изоҳ берилди. Метрополитеннинг таъкидлашича, саккизта эскалатор тўлиқ юклама билан кунига 20 соат узлуксиз ишлай оладиган қурилмалардир.
Экология вазирлиги ҳузуридаги Термиз ҳайвонот боғида Бухоро буғуси номи билан машҳур бўлган хонгулнинг боласи дунёга келди. Ҳайвонот боғида Қизил китобга киритилган жами тўртта шундай зот мавжуд.
14 сентябрдан бошлаб Тошкентда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Humo Arena яқинида йўллар ёпилади. Тирбандликларнинг олдини олиш учун аҳолидан айланма йўллар ва жамоат транспортидан фойдаланиш сўралади.
«Креатив стартаплар танлови» IV Жаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси доирасида эълон қилинди. Ғолиб жамоалар IT Park Uzbekistanʼдан пул мукофотлари ва Ёшлар ишлари агентлигининг таълим мукофотларига эга бўладилар. Лойиҳалар тақдимоти 2024 йил 4 октябрь куни бўлиб ўтади. Аризаларни қабул қилиш бошланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 732,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратди. 2,79 млрд сўм республика буджетидан, қолган қисми ҳомийлик ва бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Жорий йилнинг август ойида 274 гектар майдонда 195 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Қоидабузарликлар орасида Андижон вилояти етакчилик қилади (30 та ҳолат), энг кам қоидабузарлик ҳолатлари Сурхондарё вилоятида (19 та ҳолат).
Марказий банк тўлов тизимининг фаол эмаслиги сабабли «United Payment Solution»дан лицензияни қайтариб олди. Компания лицензияни 2023 йил август ойида олган, аммо ҳали ишга тушмаган.
Саида Мирзиёева ЖСТнинг бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Томонлар Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши учун кўрилаётган аниқ қадамларни муҳокама қилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси айрим автомобиль эгаларининг шикоятларидан сўнг UzAuto фаолиятини текширувдан ўтказди. Қорақалпоғистон ва Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчиларининг автомобиллари ишдан чиқиб, ёниб кетгани маълум бўлди. Қўмита ушбу русумдаги 37 та автомобилни 10 кун ичида қайтариб олиш тўғрисида мажбурий кўрсатма берди.