AQShda fuqarolar tomonidan shaxsiy foydalanish uchun tovarlarni bojsiz olib kirish bekor qilindi

Тошкент шаҳридаги уйлардан бирининг ертўласида 20 млн сўм алимент тўлашдан яшириниб юрган наманганлик фуқаро қўлга олинди.
Сурхондарё вилоятида экология қонунчилигини бузган иккита корхона фаолияти 10 кунга тўхтатилди. Заводларда чанг ва газ тозалаш ускуналари эскиргани сабабли атмосферага нормадан ортиқ зарарли чиқиндилар чиқарилган.
7 март куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлиб, бироз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги туғруқхонада фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди. У палаталардан бирида интим муносабатларга киришиш учун шароит ҳозирлаган.
Ангрен шаҳридаги иккита таълим муассасасида «Телефонсиз мактаб» ташаббуси амалга оширилди. Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими ота-оналар билан келишилган ҳолда телефондан фойдаланишдан бош тортадиган мактабларга 300 миллион сўм ваъда қилган эди.
5 март куни Тошкент метрополитенидан деярли млн нафар йўловчи фойдаланди. Бу кўрсаткич икки йил аввал қайд этилган рақамдан анча юқори.
5 март куни биткоин курси 69 минг доллардан ошди ва 2021 йил ноябрида эришилган тарихий максимумни янгилади. Охирги бир ой ичида криптовалюта тахминан 60 фоизга қимматлашди ва унинг капиталлашуви 1,27 трлн доллардан ошди.
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида маст эркак рафиқаси билан гаплашиб олиш учун мактабга болта кўтариб борди. У Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинган.
Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими 29-мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги можаро юзасидан суриштирув ишларини ўз назоратига олди. Аввалроқ 24 ёшли ўқитувчи болага телефон улоқтириб, бошини ёриб қўйгани хабар қилинган эди. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида муқаддам судланган шахс ёқилғи қуйиш шохобчасидан 2000 литр АИ-91 бензинини сотиб олиб, ноқонуний равишда 22 миллион сўм ва 100 доллардан қимматроққа сотган.
60 ёшли Amazon асосчиси Bloombergʼнинг 2021 йилги дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Кейинчалик унинг «тожини» Илон Маск олганди. Энди Джефф Безос яна Tesla ва SpaceX бош директорини ортда қолдирди.
Саудия Арабистони Ар-Риёдда икки километр баландликдаги осмонўпар бино қуришни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, мажмуа Жидда шаҳри яқинида қурилаётган Jeddah Tower осмонўпар биносидан ҳам ошиб кетади.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Next савдо марказининг фуд-кортида кулранг сичқон айланиб юргани аниқланди. Санитария-эпидемиология қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа жойида текширув ўтказилган ва дератизация (кемирувчиларни йўқ қилиш) амалга оширилган.
Шавкат Мирзиёев 8 март байрами арафасида 70 дан ортиқ аёлларни орден ва медаллар билан тақдирлади. Улар орасида театр, қишлоқ хўжалиги, спорт, тиббиёт каби турли соҳа вакиллари бор.
Андижон вилояти Асака туманида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан туман прокурори ўринбосари ва ҳоким ўринбосарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар пора олаётганликда гумонланиб қўлга олинди. Мазкур иш бўйича айбланувчилар қамоққа олинган.
Марғилон шаҳридаги 29-мактабда инглиз тили ўқитувчиси бола унинг рухсатисиз ҳожатхонага чиққани учун ўқувчининг бошига телефон улоқтирди. Болалар омбудсмани вазиятни ўрганмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Шу орқали анъанавий ва интернет орқали гиёвҳанд моддалари айланмасини амалга оширганлик учун жазо чоралари кучайтирилади.
АТТО виртуал транспорт картасидан фойдаланган йўловчилар 2024 йилнинг январь-февраль ойларида кира учун 211 минг мартадан ортиқ пул тўлаган.
Шавкат Мирзиёев 5 март куни Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказини кўздан кечирди. Президентга савдо маркази бир кунда қанча одамга хизмат кўрсатиши, шунингдек, 2024 йилнинг май ойида очилиши режалаштирилган янги меҳмонхона ҳақида ҳам маълумот берилди.
6 март куни пойтахтда булутли ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади.
Тошкентда автомобилдан чиқадиган зарарли моддалар миқдорига қараб RFID чиплари ўрнатилган кўп рангли стикерлар чиқарила бошлайди. Бу тизим Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.
АҚШ Олий суди Колорадо судининг собиқ президент Дональд Трампни ушбу штатдаги президентликка номзодини қўйишга тўсқинлик қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Қарор бутун мамлакат бўйлаб амал қилади — алоҳида штатлар энди Трампга сайловларда қатнашишни тақиқлай олмайди.
Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманидаги рус тилидаги мактабларнинг айрим синфларида физика, кимё, биология каби фанлардан ўқитувчилар етишмаслиги танқид қилинди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу хабарларга муносабат билдирди.
Взгляд.uz қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларидан бири август ойи бошида Италияда бўлган бўлиши мумкинлигини аниқлади. Хорижий нашрларнинг ёзишича, ўшанда 17 ёшли ўзбекистонлик спортчига нисбатан зўрланиши мумкин бўлган воқеа содир бўлган. Жабрланувчининг адвокати воқеа ҳақида фақат 4 март куни матбуотга гапириб берди. Ўзбекистон федерацияси ҳаммасини инкор этмоқда.
2026 йилда UzAuto Motors Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt-II автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу моделнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 150 минг донага ошириш режалаштирилган. Аввалроқ автомобиль ишлаб чиқарувчиси 2024 йил апрель ойида Chevrolet Lacetti моделини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишини эълон қилган эди.
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида бунгача Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди. Мазкур масканлардан бири Баҳодир Жалолов номидаги бокс бўйича спорт маҳорати мактаби бўлди. Мактабда юқори малакали мураббий ва мутахассисларни жалб этган ҳолда халқаро тоифадаги боксчилар тайёрланади.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Италияда ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбознинг гуруҳ бўлиб зўрлангани ҳақидаги маълумотни рад этди. Департаментнинг хабар беришича, бу маълумот Италия қиличбозлик федерацияси раҳбарияти томонидан тайёр сценарий бўйича ёзилган уйдирма ёлғон хабардир.
Ижтимоий тармоқларда Қорақамиш каналида ифлос маиший чиқинди сувга аралашиб оқаётгани тасвирланган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати каналга ҳеч қандай саноат чиқиндиси ташланмагани, сув ҳолати яхши эканини маълум қилди.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида 9Т йўналишидаги автобуснинг 27 ёшли кондуктори иш жойига бориб-қайтаётган йўловчини мунтазам равишда жинсий алоқага таклиф қилган. Суд кондукторни уч суткага қамоққа олиш ва ундан 153 минг сўм ундириб, қамоқ жазосини ўтадиган махсус тергов изолятори фойдасига ундиришга қарор қилди.