The Japan News gazetasi O‘zbekistonni Yaponiyaning Markaziy Osiyodagi “darvozasi” deb atadi
Ўзбекистонда энди уйдан чиқмасдан автомашинани тасарруф этиш (шу жумладан, сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) учун нотариусдан ишончнома беришингиз мумкин. Яна иккита нотариал хизмат онлайн форматга ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Ўзбекистонда маҳкумлар товарларни онлайн харид қилиши учун қамоқхоналарга Face-ID бўлган махсус киосклар ўрнатилади. Инфокиоскларини ўрнатиш имкониятлари ҳақидаги маълумотлар ИИВ сайтида жойлаштирилади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси телебошловчи Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан Чилонзор туман прокуратурасининг қарорини текширишга киришди. У 2023 йил 13 cентябрда вафот этганди. Ўлимнинг дастлабки сабаби препаратга аллергик реакция деб кўрсатилган.
29 июнь куни Бухорода 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қизнинг тўйи бўлиб ўтди. Тўй шаҳардаги ресторанлардан бирида ўтказилган. Болалар омбудсмани вазиятга эътибор қаратди.
Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқароларни хорижий давлатларга ишлашга жўнатишни ваъда қилган фирибгарларни қўлга олди. Барча гумонланувчиларга нисбатан фирибгарлик моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 200 мегаватт қувватга эга «ACWA POWER RiverSide Solar» қуёш фотоэлектр станцияси ишини кўздан кечирди. Ташриф давомида Гутерришга 2030 йилгача яшил энергетикани ривожлантириш стратегияси ҳақида маълумот берилди.
27–30 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЮНEСКО ва АЙСEСКО шафелиги остида «II Халқаро мақом санъати анжумани» ўтказилди. Анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашади. Гран-при ва $15 минг миқдоридаги пул мукофоти эронлик ижрочиларга насиб этди.
Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин ниқоб кийишни тақиқлашни таклиф қилиб, унинг ичида «ухлаб ётган террорчи ҳужайра» яширинган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Шундан сўнг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз баёнотларида Бастрыкинни бу борада «жуда эҳтиёткор бўлишга» чақирди.
Қирғизистонда кучли ёғингарчилик туфайли 28 июнь куни Ўш вилоятининг Новқат туманида фалокатли сел кузатилди. Ҳалок бўлганлар сони тўққиз киши.
Навоий шаҳрида ўтказилган махсус тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб қўйилган катта миқдордаги ашёвий далиллар ёқиб юборилди. Улар орасида қиймати бир млрд сўмдан ортиқ қалбаки пуллар ҳам бўлган.
Малайзия компанияси Ўзбекистонда олтинни қайта ишлаш ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият мавжуд.
Россиялик мутахассисларнинг айтишича, катта астероид Ердан тахминан 300 минг км масофада учиб ўтган. БМТ 2029 йилни Сайёраларни ҳимоя қилиш ва астероидлардан хабардорлик йили деб эълон қилишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Йўл транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи муҳокамага тақдим этилди.
1 июль куни Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси 21-23°, кундузи 33-35° иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, вилоят шифохонасига ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги «Наврўз» боғида 30 июнь куни 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Видеода бепул музқаймоқлар ва 10 мингта совғалар ҳам тарқатилиши айтилган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бундай режаларни қоралади ва Миллий гвардия билан биргаликда акцияни тўхтатди.
Тошкент аэропорти маъмурияти йўловчилар багажида юкларни олиб ўтиш қоидаларини эслатиб ўтди, шунингдек, хорижий сим-карталарни харид қилиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга қилган сафари натижалари билан ўртоқлашди. Дуровни Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, мамлакат жанубидаги тоғ ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи ҳайратда қолдирган.
Шавкат Мирзиёев ёшларни Ёшлар куни билан табриклаб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътиборда эканини таъкидлади.
Ўзбекистонда текин товарлар тарқатиладиган оммавий тадбирлар тақиқланди. Тегишли қарорни бир кун аввал мамлакат бош вазири имзолаган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Тошкентга келди. Уни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг жануби қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлиб қолади. БМТ маълумотларига кўра, бу ҳудудлардан аҳолининг катта миграцияси кутилмоқда.
Ўзбекистонда коррупция соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида энг кескин кучайганини жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилган «Ўзбекистонда фуқаролар коррупция тўғрисида» социологик сўрови маълумотлари тасдиқлайди.
Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига бағишланган йиғилишда масъулларга ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул Wi-Fi ўрнатиш бўйича топшириқ берди.
Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимовнинг айтишича, бахтсиз ҳодисалар билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда электр таъминотини огоҳлантиришсиз ўчириб қўйган тақсимот зоналарини жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь–1 июль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ерда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўқ отиш бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг кўп очко жамғарган ҳолда ғолиб бўлди.
АҚШда 27 июнь куни президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Джо Байденнинг илк дебати бўлиб ўтди. Томошабинлар ва экспертларнинг фикрича, амалдаги президент баҳсларда муваффақиятсизликка учраган. Байден агар президентлик вазифасини бажара олишига бутун қалби билан ишонмаганида бошқа муддатга номзодини қўймаган бўлишини айтди.
Саудия Арабистонида ҳаж вақтида 1300 га яқин ўлим қайд этилган. Маълум бўлишича, ҳалок бўлган зиёратчилар орасида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.