Сумманинг 757,3 млрд сўми аҳоли, 181,4 млрд сўми эса юридик шахсларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда. Қарздорликни камайтириш бўйича судларга жами 33,4 минг даъво аризаси киритилди. Шу билан бирга, 16,2 минг ижро варақаси МИБга тақдим этилиб, 4,7 мингтаси бўйича 16,2 млрд сўмлик маблағ ундирилган. Қайд этилишича, истеъмолчилар ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаши шарт.
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан ўтган давр мобайнида 76 мингга яқин рейд тадбири ўтказилиб, ичимлик ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш бўйича 12,7 мингта қоидабузарлик аниқланган. Бу орқали жами 80,6 млрд сўмлик зарар етказилган. 8,7 минг ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаган бўлиб, 34,9 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган.
Қоидабузарликларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган, 5,2 минг истеъмолчи тегишли тартибда тармоқдан узилган, — дейди Муродов.