Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Ф.Г.га гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида «В.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаро М.Р.ни гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддасининг (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Хоразм ва Сирдарёда фуқаролар юзлаб доллар эвазига «права» сотиб олмоқчи бўлди
Икки вилоятда фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига пул олган шахслар ушланди. Иккала ҳолатда ҳам гумондорлар ЙҲХБда ишлайдиган танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштиришга ёрдам беришини айтган.