«Зарафшон» табиат боғида ёнғин содир бўлди

O‘zbekiston

13 январь куни «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди. Табиатга етказилган зарар 120,7 млн сўмни ташкил этди. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса Самарқанд вилоятининг «Олмазор» маҳалласи яқинидаги ҳудудда содир бўлган. Ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари ёнғинни ўчирган. Ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Мутахассислар томонидан табиатга етказилган зарар 120,7 млн сўм деб ҳисобланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Тергов ишлари Бош прокуратура назоратида.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.