«Бордим, лекин етолмадим»: Nuz.uz журналисти текширув ўтказмоқчи бўлганда сигарет чеккани учун ҳибсга олинди
14 январь куни Тошкентнинг Учтепа туманида «Новости Узбекистана» нашри мухбири Михаил Довлатов қурилиш муаммосидан шикоят қилган 11-квартал аҳолисини йиғиб, вазият бўйича ўрганиш ўтказиши керак эди. Йиғилиш жойидан унча узоқ бўлмаган жойда Михаил ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Nuz.uz нашрининг ижтимоий муаммоларни ўрганиш билан шуғулланувчи мухбири Михаил Довлатов Учтепа туманидаги 11-мавзеда яшовчиларнинг автотураржойлар (150 га яқин) ўрнида ва 98 та дарахтни кесиб, болалар боғчаси қуриш ишлари амалга оширилиши тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқмоқчи бўлди.
Журналист автотураргоҳ ёнидан ўтиб кетаётиб, бир гуруҳ одамларга кўзи тушган, улар орасида «формалилар» ҳам бор эди. Мухбирнинг сўзларига кўра, фуқаролик кийимидаги бир киши уни ёнига чақирган.
Михаилнинг қўшимча қилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни куч билан хонасига олиб кириб, телефонини тортиб олган.
Мухбирнинг таъкидлашича, унга ғалати саволлар берилган ва ҳатто рухсат этилмаган митинг ташкил этишда айбланган. Михаил, шунингдек, ҳибсга олиш вақтида ҳеч ким ҳужжатларни кўрсатмаганини қўшимча қилди.
ИИББнинг Взгляд.uzʼга тушунтиришича, аслида Михаил Довлатовга нисбатан нотўғри жойда чекиш учун протокол тузилган. Бошқарма вакилининг қўшимча қилишича, у милиция ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиши мумкин. Михаилнинг бошқа қонунбузарликлари ҳақида ҳеч нарса хабар қилинмади, аммо мухбирнинг ўзи унга нисбатан 194-модда (Ички ишлар ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) бўйича баённома тузилганини таъкидлади.
Суд мажлиси 15 январга белгиланган эди. Гувоҳлар аллақачон топилганга ўхшайди, — дея хулоса қилди Довлатов.
Воқеани айнан жойида ўрганиш учун 14 январь куни соат 13:00 да учрашишга келишиб олдик. Йиғилишга Учтепа тумани ҳокимлиги вакиллари, экологлар ва бошқа мутахассислар ҳам таклиф этилди. 14 январь куни соат 12:30 да мен [йиғилиш жойидан унчалик узоқ бўлмаган жойда - таҳр.] тургандим, — дейди Михаил.
Журналист автотураргоҳ ёнидан ўтиб кетаётиб, бир гуруҳ одамларга кўзи тушган, улар орасида «формалилар» ҳам бор эди. Мухбирнинг сўзларига кўра, фуқаролик кийимидаги бир киши уни ёнига чақирган.
Гап нимада эканини билиш учун унга яқинлашдим. У менга бу ерда чекиш тақиқланганлигини айтди. Мен унга савол бердим: «Бу ерда чекишни тақиқловчи белгилар борми?» У менга бу ернинг ҳар қадами жамоат ҳудуди бўлгани сабабли чекиш мумкин эмаслигини айтди. Ва кейин энг қизиқ нарса бошланди — бу одам у билан юришни сўради: «Келинг, гаплашайлик.» Ҳеч ким қаерга ва нима учун кетаётганимни билмайди! Мен бу ерда нима бўлаётганини сўраганимда туртишганини ҳис қилдим, кўп гапирмасдан ортидан бор дейишди. Ким, нима, нима учун? Мени бинога олиб киришди, кейинчалик билсам, бу Учтепа тумани ҳудудидаги 2-сонли ШМБ экан. Эшикдан киришдан элефон ва жиҳозларимни топширишимни айтишди, мен рад этдим, гувоҳномамни кўрсатдим. Мен журналист эканимни ва бу ерга воқеани ўрганиш учун келганимни тушунтира бошладим — дейди журналист.
Михаилнинг қўшимча қилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни куч билан хонасига олиб кириб, телефонини тортиб олган.
Улар телефонни қайтариб беришлари кераклигини ва хатти-ҳаракатлари ноқонуний эканини айтишганимда, мен жавоб олмадим. Менга қонуннинг жамоат жойларида чекиш тақиқланган бандини кўрсатишди, лекин унда айнан қаерда тақиқлангани кўрсатилмаган. Хонадагилар кўча жамоат жойи эканини ва чекишни фақат уйда ёки махсус жойларда қилиш мумкинлигини айтишди. Кейинчалик, қонунчиликни ўрганар эканман, чекиш тақиқланган жойлардан кўчани топмадим.